Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спортчилар кўчасида талончи қўлга олинди
Чирчиқ шаҳар ИИБга 1969 йилда туғилган Азамат Жонпўлатов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 26 октябрь куни соат 10.00 ларда, номаълум шахс, Чирчиқ шаҳри Спортчилар кўчасида уни қўлидаги нархи тахминан 500.000 сўм бўлган “Самсунг-Тренд” русумли уяли алоқа телефонини тортиб олиб кетганлигини маълум қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тезкор чора тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ туманида яшовчи 1994 йилда туғилган Рамзиддин Остонов содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
19:51 / 02.04.2025
Чирчиқда жанжал оқибатида бир киши вафот этди
22:37 / 10.03.2025
Чирчиқда собиқ техникум биноси бузилиб, ўрнида Хитой ОТМ филиали қурилади
22:35 / 30.01.2025
Чирчиқда яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил этган шахс ушланди
21:11 / 09.01.2025