Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг қишки Олимпиадада иштирок этиши шубҳа остига қўйилди
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли АҚШ терма жамоаси Шимолий Кореядаги вазият туфайли Пёнгчангдаги қишки Олимпиадада иштирок этишига ишончи комил эмаслигини айтди. Унинг айтишича, бу масала “очиқлигича” қолмоқда.
“Фикримча, барчаси Шимолий Кореядаги вазиятга боғлиқ бўлади. Биз бунинг ортидан синчковлик билан кузатишимиз лозим, чунки вазият ҳар кун ўзгармоқда”, деб айтган Хейли.
Хейли АҚШ президенти маъмурияти терма жамоанинг ҳимояланганлиги бўйича барча ишни қилишини қўшимча қилди.
“Биз ҳеч қачон ҳеч нарсадан қўрқмаймиз. Ва албатта, бу барчамиз учун у ерга бориб, мураккаб ишни уддалай олишимиз учун ажойиб имкониятдир”, деб таъкидлаб ўтган Хейли.
5 декабрда Халқаро Олимпия қўмитаси допинг можароси туфайли Россия терма жамоасини 2018 йилги Олимпиадада иштирок этишдан четлатди. Бироқ шу билан бирга допингга аралашмаган россиялик спортчиларга ўйинларда Олимпия байроғи остида иштирок этишга рухсат этилди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025