Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандли диабетга қарши дори саратонни даволаши мумкин
2-турдаги қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган метформин дориси саратон ҳужайраларининг тартибсиз парчаланишига барҳам бериши мумкин. Канадалик тадқиқотчиларнинг кузатишлари шундай хулоса қилишга асос бўлмоқда. Унинг натижалари PLOS ONE журналида эълон қилинган.
Мутахассислар дорининг таъсирини лаборатория сичқонларида текшириб кўрган. Кемирувчиларга инсон саратон ҳужайраларини кўчириб ўтказишган. Маълум бўлишича, дори доксорубициндан фойдаланган ҳолда амалга оширилган кимё терапиясидан таъсирланмаган саратон ҳужайрасининг ўсишини секинлаштиради ёки тўсади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, метформин кўкрак безидаги саратон ҳужайралари кимёвий даволашдан таъсирланишига туртки бўлиши мумкин. Айни вақтда мутахассислар тадқиқотни давом эттириш ниятида.
Мавзуга оид
15:23 / 25.05.2025
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади
19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
09:57 / 19.05.2025