Жаҳон | 19:30 / 08.12.2017
11002
2 дақиқада ўқилади

Ғазо секторидаги тўқнашувлар вақтида бир фаластинлик ҳалок бўлди

© AFP 2017 / Mohammed Abed

Ғазо секторида Исроил полицияси билан тўқнашув вақтида жароҳат олган фаластинликлардан бири жон берди. Бу ҳақда тиббий хизмат ходимларига асосланган ҳолда РИА Новости хабар тарқатди.

Ғазодаги, шунингдек, Қудс ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида исроилликлар билан тўқнашув АҚШ президенти Дональд Трамп Қудсни Исроил пойтахти деб тан олиши туфайли бошланиб кетди.

Қизил ой жамияти маълумотларига кўра, Ғазо сектори ҳудудидаги тўқнашувлар вақтида жароҳат олган кишилар сони 50 нафардан ортиқ, шунингдек, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Қудсдаги тўқнашувларда жами 245 киши жароҳатланган.

6 декабрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп Ал-Қудснинг Исроил пойтахти деб тан олинишини эълон қилди. У АҚШ Давлат департаментига Тель-Авивдаги элчихонани Ал-Қудсга кўчиришга тайёргарлик кўришни бошлаш вазифасини топширди.

Ал-Қудснинг статуси — фаластин-исроил можароларида энг асосий муаммолардан бири. Исроилликлар шаҳарнинг шарқий қисмини 1967 йилги уруш натижасида босиб олишган. Улар Ал-Қудсни Исроилнинг ягона ва бўлинмас пойтахти деб иддао қилиб келишади. Фаластинликлар эса шаҳарнинг шарқий қисмини ўз пойтахти қилиш истагида.

Мавзуга оид