Самарқандда эҳтиёжманд фуқароларга эътибор қаратилмоқда
Президентнинг жорий йил 8 августдаги «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида ҳам ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати раҳбарлари бошчилик қиладиган секторлар фаолияти самарали йўлга қўйилган.
Вилоят солиқ хизмати матбуот хизматининг KUN.UZга маълум қилишича, Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Равшан Насимов раҳбарлик қилаётган тўртинчи сектор ҳудудидаги маҳаллаларда аҳоли турмуш даражаси, муаммо ва камчиликларини ижобий ҳал этиш бўйича фуқаролар билан муттасил мулоқотлар олиб борилмоқда. Ҳудуддаги ночор оилалар, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлар аниқланиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, яшаш шароитларини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.
Жумладан, 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 25 йиллиги арафасида Кимёгарлар қўрғони, Нурафшон маҳалласида яшовчи Н.Саидмуродова, Дарғом маҳалласида яшовчи М.Закрияева ва Чорбоғ маҳалласида яшовчи А.Жумаевларга ҳомийлар ёрдамида ногиронлик аравачалари топширилди. Уларнинг доимий саломатлигидан хабар олиб туриш бўйича масъуллар бириктирилди.
Айни пайтда сектор ҳудудидаги маҳаллаларда аҳолини қийнаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият юритмоқда.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024