Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Hyundai» автомобилидан 12,5 млн сўмни ўмариб кетишди
Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида номаълум шахс Миробод кўчасида қаровсиз қолдирилган «Hyundai» русумли автомобиль ойнасини синдириб, салонда бўлган 12 ярим млн. сўм пул ва уяли телефонни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Жабрланувчи зудлик билан ички ишлар органларига хабар берди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор ҳаракатлар бошлаб юборилди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи А.Д. содир этганлиги аниқланиб ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025