Тошкент шаҳар прокуратураси KUN.UZ тақдимномасини ўрганмоқда
Тошкент шаҳар прокуратураси KUN.UZ тақдимномасини ўрганиб чиқмоқда, дея баёнот берди идора расмий вакили Бобир Деҳқонов матбуот брифингида. Унинг сўзларига кўра, айни вақтда махсус терговолди суриштирув ишлари бормоқда.
“Биз сизнинг тақдимномангизни прокуратура раҳбариятига етказдик. Бу масала билан идоранинг тегишли таркибий тармоқлари шуғулланмоқда. Ҳозирда, ушбу ҳолатлар бўйича терговолди текширув ҳаракатлари олиб бориляпти. Бу маълум бир вақтни ва тегишли ҳужжатларни йиғишни талаб қилади”, - деди Бобир Деҳқонов.
Эслатиб ўтамиз, Таҳририят 2017 йил 1 августда ўтказилган олий ўқув юртларига кириш учун давлат тест синовлари жавоблари бўйича қатор танқидий мақолалар эълон қилган эди. Уларда, хусусан, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, молия институти ва Тошкент давлат педиатрия институтларига қабул қилиш жараёнларида айрим факультетларга фақат бир гуруҳ абитуриентлари киргани далиллар билан исботлаб берилганди.
Тест синовлари якунлари: «Махсус гуруҳлар» Тошкент молия институтида ҳам ишлагани гумон қилинмоқда
Фото: Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги сирлар очилмоқда
«Нархоз»да тест куни «ректорская группа» ишлаганми ёки бу бир тасодифми?
Шундан сўнг, ушбу мақолалар тўплами шаҳар прокуратурасига топширилганди.
Мавзуга оид
17:10 / 01.10.2024
Прокуратуранинг одил судловга кўмаклашиш бўйича фаолияти самарадорлиги янада оширилади
00:09 / 01.10.2024
Аграр университетдаги ёнғин ўчирилди
09:30 / 30.09.2024
Тошкентда ўзини банк ходими деб таништириб, ўзганинг 15 млн сўмини ўзлаштирган шахс ушланди
12:20 / 28.09.2024