Alibaba ва Tencent тўлов тизими бозорига янгилик киритмоқда
Хитойнинг икки йирик технологик компанияси тўлов тизими урушида тўқнаш келмоқда. Бунда гап хитойлик истеъмолчилар имкон қадар улар ишлаб чиққан тўлов тизимидан фойдаланишда ҳам эмас.
Сўнгги йилларда Alibaba ва Tencent ўзларининг тўлов иловаларини халқаро даражага олиб чиқди. Улар хорижий тўлов тизимлари билан кўпмиллиардли келишувларга эришди ва молиявий технологиялар стартапларида улушларни харид қилганини эълон қилди. Албатта мақсад Осиёдан тортиб АҚШгача бўлган кенг ҳудуддаги харидорларни ҳар қандай харидни амалга оширишда айнан ўзларининг рақамли тўлов тизимларидан фойдаланишга ишонтиришдир. Шу билан улар бозорни, онлайн заёмлар, суғурта ва активларни бошқариш каби янада фойдалироқ таклифларга тайёрлашни режалаштирмоқда.
Бу эса Хитойда аллақачон ҳақиқатга айланган. Alibaba электрон тижорат гигантининг шўъба корхонаси Ant Financial томонидан ишлаб чиқилган Alipay тизими 520 млн фойдаланувчига эгалиги билан фахрлана олади. Tencent компанияси томонидан ишлаб чиқилган TenPay иловасидан 400 млн киши фойдаланади. Иккала хизмат ҳам тезкорлик билан нақд пул ва банк карточкаларини истеъмолдан сиқиб чиқармоқда ва тез орада улар аҳоли сони бўйича энг йирик давлатдаги энг оммабоп тўлов воситаси бўлишга даъвогарлик қилмоқда.
Фойдаланувчилар кредит олишлари, қимматли қоғозлар харид қилиши ва ушбу икки илова ёрдамида ўз активларини бошқаришлари мумкин бўлади. Ҳозирда ушбу икки компаниянинг технологик маҳсулотлари маҳаллий мобил тўловлар бозорининг 90 фоиздан ортиғини назорат қилади. Унинг ҳажми эса, Пекин консалтинг компанияси IResearch ҳисоб-китобларига биноан 5,5 трлн долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
20:31 / 03.05.2022
Ма исмли шахс ҳибсга олингани тўғрисидаги хабардан сўнг Alibaba акциялари нархи тушиб кетди
14:12 / 26.10.2021
Хитойлик блогер 12 соатлик жонли эфир чоғида 340 млн доллар ишлаб топди
22:43 / 25.10.2021
Alibaba бозор қиймати пасайиши бўйича антирекорд қайд қилди
17:41 / 13.09.2021