Жаҳон | 18:50 / 11.12.2017
17642
1 дақиқада ўқилади

Анжелина Жоли НАТО бош котиби билан бирлашди

Фото: Reuters

Актриса ва режиссёр Анжелина Жоли НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан The Guardian газетаси учун мақола ёзиб берди. Материал «НАТО нима учун аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозим» деган номни олди.

Мақола муаллифларининг таъкидлашича, гендер белгиси бўйлаб зўравонликни йўқотиш – тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда муҳим жиҳат, шунингдек ижтимоий адолат ҳамдир. Шимолий Атлантика альянси эса ушбу курашда етакчи сифатида чиқиши мумкин.

Жоли ва Столтенберг яқин ойлар ичида ҳам биргаликда, ҳамда бошқа инсонлар билан ушбу муаммога ечим топиш устида ишлашга ваъда беришди.

Мавзуга оид