Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг қиммат кабобни ўзбекистонлик бош-ошпаз тайёрлашини биласизми?
Ўзбекистонлик бош-ошпаз Бекзод Ҳамроқулов энг қиммат кабобни тайёрлайди, унинг нархи 1200 АҚШ долларидир. Бу ҳақда Myday нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бундай мазали таомни Лондон шаҳрида жойлашган Hazev машҳур турк ресторанида татиб кўриш мумкин.
Кабобни тайёрлашда Япониядан келтирилган мармар мол гўшти, қўзичоқ ва бузоқ гўшти, француз пишлоғи, қовоқча гули, ал-Қудс артишоги (ўтсимон полиз ўсимлиги), 25 йил тиндирилган сирка ва ўзгача зайтун мойидан фойдаланилади.
Рестораннинг асосий менюсида бу таом йўқ, бироқ сиз уни махсус буюртма асосида тайёрлаб беришларини сўрашингиз мумкин. Буюртма қилинган таом нархи 1200 АҚШ долларини ташкил этади.
Мавзуга оид
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди
20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди
21:50 / 23.04.2025