Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада йўловчи самолёти фалокатга учради
Канаданинг Саскачеван шимолий вилоятида жойлашган Фонд-дю-Лак шаҳридан унча узоқ бўлмаган ерда West Wind Aviation авиакомпаниясининг йўловчи самолёти фалокатга учради. Бу ҳақда CBC телеканали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, самолёт бортида 22 нафар йўловчи ва экипажнинг уч аъзоси бўлган.
Маҳаллий маъмурият маълумотларига кўра, ҳодиса самолёт парвозга кўтарилганидан сўнг унча кўп вақт ўтмай содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан маълум қилишларича, рўй берган воқеа туфайли ҳалок бўлганлар йўқ, бироқ бир неча киши жароҳат олди. Жароҳатлар қанчалик жиддий экани эса очиқланмаяпти.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
23:17 / 22.05.2025