Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзбекистонлик шахсларнинг яширин босмахонаси топилди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари Москва шаҳрида яширин босмахонани фош этишди, у ерда ўзбекистонлик шахслар сохта ҳужжатларни тайёрлашган: миграция карталаридан тортиб касаллик варақаларига қадар, деб хабар бермоқда РИА Новости куч тузилмалардаги манбага таянган ҳолда.
"Бугун Федерал хавфсизлик хизмати ва ИИВнинг Москва шаҳри бўйича Бош бошқармаси қўшма рейдлар давомида радикал кайфиятдаги шахслар томонидан ташкил этилган махфий босмахонани аниқлади. У ерда барча нарса: миграция карталаридан тортиб ишлаш учун патентларгача, дипломлар, касаллик варақалари, талабалик гувоҳномалари ва шунга ўхшаш нарсалар тайёрлаб келинган", - дея айтиб ўтди манба.
Унинг сўзларига кўра, полиция “Сохта акциз маркаларини тайёрлаш ва ўтказиш” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу борада бошқа тафсилотлар ҳозирча очиқланмаяпти.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025