Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва КХДР уруши эҳтимоли неча фоизга баҳоланди?
Америкалик республикачи-сенатор Линдси Грэм Пхеньян навбатдаги ядровий синовларини ўтказган тақдирда, АҚШ ва КХДР уруши имконини 70 фоизга баҳолади. The Atlantic нашри шу ҳақида хабар берди.
"Айтишим мумкинки, биз ўндан уч ҳолатдагина ҳарбий ечимга мурожаат қиламиз. Агар кореяликлар қўшимча ядровий синов ўтказишса, у ҳолда мен уруш эҳтимолини 70 фоизга баҳолаган бўлардим", - деди у.
Грэм вақт "тугаб бораётгани", агар ҳеч нарса ўзгармаса, Трамп КХДРга ҳужум қилишига тўғри келишини таъкидлади.
У ҳарбий ечим деганда "режимга қарши кенг кўламли уруш"ни назарда тутганини айтди.
Шу билан бирга, у Пхеньян билан музокараларга тайёрлигини маълум қилди. "Урушдан қочиш учун барча вариантларни инобатга олиш керак... Улар замонамиз тарихини ёзганда "Эҳ, Линдси Грэм ҳатто бу йигит билан гаплашиб кўришга ҳаракат ҳам қилмади", дейишларини истамайман", - дея изоҳлади сенатор.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025