Спорт | 12:34 / 16.12.2017
39066
2 дақиқада ўқилади

Месси-Роналду: ким кучли? Фристайл усталаридан фантастик видео

Футбол фристайл санъати билан шуғулланувчи The F2 Freestylers гуруҳи футбол оламидаги энг машҳур баҳс Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан қайси бири кучли деган саволга яна бир марта жавоб излаб кўришди.

Албатта, бу баҳс мунозаралар янгилик эмас, уни исталган футбол мухлислари ўртасида кўришингиз мумкин, бироқ фристайл усталари бу ишни бутунлай ўзгача кўринишда ифодалаб беришган. The F2 Freestylers гуруҳининг икки машҳур акробати Лионель Месси ва Криштиану Роналдунинг статистикаларини тўплаб чиққан ҳолда уларни ўзаро таққослаган ва ўзига хос футбол фристайл усули билан чиройли трюклар бажаришган.

Таққослашда футболчиларнинг барча кўрсаткичлари, тўп билан муомала қилиш, дриблинг, голлар, голли паслар, сариқ карточкалар, ютуқлар ва бошқа бир қатор кўрсаткичлар жой олган.

Қуйида мазкур ажойиб видеоролик билан танишиб олишингиз мумкин бўлади. Эслатма, мазкур видео The F2 Freestylers каналига кеча жойланган бўлсада, унинг суратга олиш жараёни олдинроқ бўлган ва бу пайтда ҳали Криштиану Роналду 5-марта «Олтин тўп»ини олмаганди. «Олтин тўп» борасидаги таққосларда шу боисдан ҳам Мессида бешта, Роналдуда 4та «Олтин тўп борлиги эслатиб ўтилган.

Мавзуга оид