“Тозалаш-Антитеррор”: Тошкентда бир ой ичида нималар қилинди?
Пойтахт ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан бугунги кунга қадар “Тозалаш-Антитеррор” комплекс тадбири амалга ошириб келинмоқда.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 20 ноябрь кунидан 14 декабрь кунига қадар Тошкент шаҳри ҳудудида ўтказилган «Тозалаш-Антитеррор» тадбири доирасида қуйидаги қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Жумладан:
- Жами очилган жиноятлар 461 тани ташкил этиб, шундан 382 та жиноят иссиқ изидан фош этилган;
- Тошкент шаҳар ИИББ томонидан қидирувда бўлган 140 нафар шахс, шунингдек, бошқа вилоятлар ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган 12 нафар шахс ушланди;
- Тошкент шаҳрида фоҳишалик билан шуғулланувчи жами 191 нафар аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шундан 180 нафар аёл бошқа вилоятлардан Тошкент шаҳрига келиб, фоҳишалик билан шуғулланиб келганликлари аниқланган;
- Республиканинг Қашқадарё, Навоий, Андижон, Тошкент вилоятлари ИИБ Жазони ижро этиш бўлимлари ҳисобида турган жами 11 нафар маҳкум ҳозирги вақтда ўз манзилларида яшамасдан, Тошкент шаҳрида юрганликлари аниқланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига олиб борилган;
- 22.756 нафар шахсга нисбатан паспорт-виза тартиботини бузганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан 159 нафар шахс муқаддам судланганлар ҳисобланади;
- “Назорат” тадбири давомида 250 нафар маъмурий назорат таъсирига тушувчи шахсга нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди;
- шунингдек, ёнғин хавфсизлиги ҳамда санитария қоидаларига риоя қилиниши борасида 1264 та корхона ва ташкилотлар, 25.760 та аҳоли турар шахсий хонадонлари, 1964 та кўп қаватли уйлар ва улардаги хонадонлар ёнғин-техник текширувидан ўтказилган бўлиб, натижада 930 та ҳолатда мазкур қоидаларга риоя қилинмаганлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
- 116 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахс аниқланиб, уларнинг барчаси мажбурий даволаниш учун тиббий муассасага жойлаштирилган;
- 157 нафар тажовузкор руҳий касал шахс мажбурий тиббий даволанишга ётқизилган;
- 31 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган маҳкум жазо ўташдан бўйин товлаганликлари сабабли туман судларига тақдимномалар киритилиб, уларнинг барчаси туман суди ажримига асосан жазони ижро этиш муассасасига юборилди;
- 25 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш ҳолати аниқланди;
- 2 та ҳолатда қурол ва ўқ-дориларни қонунга хилоф равишда эгалик қилиш аниқланди.
Қайд этилишича, ҳозирда бу борадаги ишлар фаол давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024