Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин отасининг қабрига борди ва ваъда берди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Кимсусан мемориал мажмуасига ташриф буюрди, бу ерда унинг отаси Ким Чен Ир дафн этилган. Корея Марказий телеграф агентлигининг душанба куни хабар беришича, у ҳисоб бўйича иккинчи давлат раҳбарини ёдга олган. 17 декабрь куни Ким Чен Ирнинг ҳаётдан кўз юмганига олти йил тўлди.
Агентлик маълумотларига кўра, Ким Чен Ин мажмуага якшанба куни ташриф буюриб, ўзининг отаси ҳайкали пойига гулларга тўла сават қўйган. У ташриф чоғида КХДРни “сиёсатда эркин, иқтисодиётда мустақил ва мудофаада ўз кучига ишонадиган” давлатга айлантириш учун “янада қатъий кураш олиб боришга” ваъда берган.
КХДР етакчиси ҳар йили ўз отаси вафот этган кунда Кимсусан мемориал мажмуасига ташриф буюради. Ким Чен Ир эса 1994-2011 йилларда Шимолий Корея раҳбари бўлган.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025