Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ярим миллиард сўмлик дорилар харидорлар қўлига етиб бормади. Нега?
Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорликда фуқаро Собир Ҳасановнинг (исм-шарифлар ўзгартирилган) Самарқанд вилоятидан ноқонуний равишда дори-дармон воситаларини вилоятга олиб келиб, сотаётгани аниқланди, деб ёзмоқда ЎзА.
Ўрганишлар давомида C.Ҳасанов Урганч туманидаги Мутавалли маҳалласидаги уйларнинг бирида ноқонуний савдо билан шуғулланаётгани маълум бўлди. Уйнинг учта хонаси дори-дармон воситаларини сақлайдиган омборхонага айлантирилган.
Тезкор рейд давомида ушбу хонадонда 459 турдаги қарийб 570 миллион сўмлик кирим ҳужжати ва сифат сертификати бўлмаган дори-дармон воситалари мавжудлиги аниқланди.
Ўрганишлар 14 дори воситасининг яроқлилик муддати ўтганини кўрсатди .
Сохта тадбиркорлик йўлини танлаган фуқаро ўз фаолияти юзасидан давлат рўйхатидан ўтмасдан, давлатга солиқ тўловларини тўлашдан бўйин товлашга ҳаракат қилган ҳамда бирор марта солиқ тўловларини амалга оширмаган.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
14:39 / 13.05.2025
Урганчга Хитойдан 30 та автобус олиб келинди
20:33 / 01.05.2025
Президент Урганч шаҳрида жамоат транспорти фаолияти билан танишди
14:50 / 01.05.2025