Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцарияда Мисрнинг собиқ президенти ҳисоб рақамларидан тақиқлов олинди
Швейцария Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак ва унинг атрофидаги кишиларга тегишли ҳисоб рақамлардан тақиқловни олди. Бу ҳақда Швейцария Федерал кенгаши хабарида маълум қилинган.
“Мисрдаги вазият сабабли миллий бойликларни музлатиш ҳақидаги 2016 йил 25 майида қабул қилинган қарор 2017 йил 20 декабрда бекор қилинди”, дейилган хабарда.
Муборак истеъфосидан кейин Швейцария ҳукумати Муборак ва унинг атрофидагиларга алоқаси бўлган банк ҳисоб рақамларини музлатиб қўйганди. Ушбу тақиқловга Мисрнинг бир қатор мансабдор шахслари, жумладан Муборакнинг шахсий котиби, собиқ бош вазир ва собиқ нефть вазири бўйича бир қатор тузатишлар киритилган.
Тақиқлов олинган маблағлар эгалари томондан олиниши қонунийлиги бўйича суд ҳукми чиқарилгунгача Швейцария ҳукумати назорати остида қолади.