Light | 20:20 / 22.12.2017
24408
4 дақиқада ўқилади

Ҳамма каби фикрлаш доирасидан қандай чиқиш керак?

Фото: abselion

Ишга қандай ёндашиш кераклигини билсангиз, охир-оқибат орзуингиздаги ҳаётга эришишингиз мумкин. Medium шу ҳақидаги мақоласи билан бўлишди.

Хато ва мағлубиятлардан қўрқманг

Кўпчилик бир томондан омадсиз бўлса, ўзини буткул  омадсиз инсон, деб ҳисоблайди. Ўз-ўзига бўлган ҳурмат тўғридан-тўғри иш билан боғлиқ бўлганда ҳар қандай хато нокомпетентлик исботидек қабул қилинади. Бироқ айнан шундай фикрлаш оддийлик доирасидан чиқишга халақит беради. Агар сиз муваффақиятсизликка учрамасангиз, ўз хатоларингиздан сабоқ чиқариб, бирор янги нарсани ўргана олмайсиз. Агар ўқиб-ўрганмасангиз, ривожланиш ва ўсишдан тўхтаб қоласиз.

Агар ишларга тезроқ улгуришни истасангиз, муваффақиятсизлик частотасини икки баробарга оширишингиз керак. Муваффақият омадсизликнинг орқасидан келади.

Томас Уотсон, IBM'нинг биринчи президенти

Омадсизлик инсон хулқ-атворини ривожлантиради, уни хатолар устида ишлаш ва ҳамма нарсани ҳаддан ташқари жиддий қабул қилмасликка ёрдам беради.

Ўрганишдан тўхтаманг

Фото: anhtuanle

Аксарият бўш вақтини ўз устида ишлаш, ривожланиш ўрнига кўнгилхушликларга сарфлашни маъқул кўради. Бир томондан бунинг ажабланарли жойи йўқ - ўқиш қийин, ахир. Ёрдам сўраш, ўз ишида такомиллашиш, кетма-кет муваффақиятсизликка учрашнинг қизиғи йўқ.

Такрорлаш зерикарли, у кўпларни чарчатади, шунинг учун бирор соҳани мукаммал эгаллаган одамлар камчиликни ташкил қилади. Бирор нимани ўрганишни бошлаш осон бўлмайди, бироқ ёдингизда бўлсин:

  • Ҳар куни мутолаага вақт ажратганингизда миллионлаб одамлар қўлига китоб олмаган бўлади;
  • Ҳар куни эрталаб бирор нима устида ишлаш учун турганингизда бошқалар ухлашда давом этаётган бўлади;
  • Ҳар куни олдинга қараб ҳаракатланганингизда миллионлаб одамлар енгилади.

Кўзлаган ниятингизга эришишингизга ишонинг

Фото: Getty Images

Аксарият одамлар қалбининг туб-тубида ўзини муваффақиятга эришиш учун зарур фазилатларга эга эмас, деб ҳисоблашади ва бу ўз-ўзидан рўй беради: ўзингизга ишонмасангиз, ҳеч ниманинг уддасидан чиқа олмайсиз.

Ҳеч ким ўзи ишонмай туриб, бадавлат бўла олмайди.

Наполеон Хилл, «Фикрла ва бадавлат бўл» китобининг муаллифи

Миянгизни ўзингиз эришишни истаган йўналишга созласангиз, у айнан шу йўналишда ишлашни бошлайди.

Пул ва юксак амал эмас, янги тажриба ва ривожланишга интилинг

Одамлар кўпинча ҳаётнинг қадрига етмай, ўзларини бахтсиз ҳис қилишади. Ҳозир истаган одам "эксперт" ёки "директор" бўла оладиган пайт. Агар фақат пул ва мавқе ортидан югурсангиз, охир-оқибат жарлик ёқасига келиб қоласиз. Асосий мақсадлар тажриба ва шахс сифатида ривожланиш орқали ўқиб-ўрганиш бўлиши керак.

Муваффақиятга осонликча эришиб бўлмайди, у ўзи юзага келиши керак.

Виктор Франкл, австриялик психиатр, психолог ва невролог

Кўпчилик ўз ҳаётини мутлақо бошқа нарсалар кетидан қувиб ўтказади: пуллар, хавфсизлик, эътироф ва ҳ.к. Бироқ буларнинг бари сиз кўзлаётган мақсадларга эришишда ёрдам бермайди. Шундай экан, бошқаларда таассурот қолдириш учун юқори амалларга кўз тикиб яшаманг. Сиз диққатингизни келгусида ўзингиз фахрланишингиз мумкин бўлган инсон бўлишга қаратинг.

Бошқаларга камроқ ҳасад қилинг, ўз устингизда кўпроқ ишланг

Фото: Thought Catalog

Ҳасадга сарфланган ҳар бир дақиқа бекор кетган ҳисобланади. Агар доим бошқаларга қараб яшайдиган бўлсангиз, ўзлигингизни йўқотасиз. Қарашлар ва хатти-ҳаракатлар фарқланса, ўзингизни бахтсиз ҳис қиласиз. Шунинг учун бошқаларнинг муваффақияти ҳақида ўйлайвермай, ўз устингизда ишланг.

Ўқинг, тажриба орттиринг, хато қилинг, нима иш беради, нима эса йўқ - аниқланг. Секин-аста суръатни ошириб, ўз мақсадингизга яқинлашасиз.

  • Ҳамма каби бўлиш ўрнига муваффақиятни танланг;
  • Кўнгилхушлик ўрнига ўқишни танланг;
  • Ҳасад қилишнинг ўрнига ўз устингизда ишланг;
  • Бошқалар эмас, ўзингиз хоҳлаган нарсани танланг.

Мавзуга оид