Жаҳон | 13:11 / 22.12.2017
16889
2 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин: «КХДР АҚШга ядровий таҳдид қилишга қодир»

Фото: Korean Central News

Қуролли кучларнинг ривожланиши натижасида, КХДР АҚШга ядровий таҳдид солишга қодир давлатга айланди, деб хабар бермоқда ЦТАК агентлиги.

Бу ҳақда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин Корея Меҳнат партияси ячейкалари раҳбарлари йиғилишида баёнот берган.

«Республикамизда ядро қуролли кучларининг жадал ривожланиши, сўнгги пайтларда, дунё сиёсати ва стратегик вазиятга катта таъсир қилмоқда. Республикамиз АҚШга ядро хавфини солишга қодир бўлган стратегик давлатга айланди ва дунёда ҳеч ким буни инкор қилолмайди», - деб унинг сўзларини келтирмоқда агентлик.

Бундан ташқари, Ким Чен Ин, халқаро санкцияларга қарамасдан, КХДР барибир бундай тараққиётга эриша олганини ҳам таъкидлаган.

Корея яриморолидаги вазият, Пхеньян томонидан сўнгги икки ярим ойда илк маротаба ракета синовини амалга оширганидан сўнг, ноябрь ойи охирида кескинлашган эди. 

КХДР ҳукумати хабарига кўра, янги «Хвасон-15» ракетаси 53 дақиқа ичида 4475 км масофага кўтарилган ва 950 км йўлни босиб ўтган. Синов натижаларига асосан, Пхеньян ракетанинг ядро қуролини олиб юришга қодир эканини, унинг зарба бериш ҳудуди эса АҚШни қамраб олишини эълон қилди.

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид