Ўзбекистон | 17:10 / 22.12.2017
54316
2 дақиқада ўқилади

Президент: «Яна кўп вазирларни ишдан оламан» 

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ҳақида ҳам сўз юритди.

“Бу агентлик ўша энди қишлоқда ҳамма жойда - нотариал идорада навбат, паспорт бериш навбат, маҳалладан маълумотнома олиш навбат, машинага ҳам навбат – ҳамма жойда коррупция. Энди ундай гаплар бўлмайди. Келди, маълумотнома берилмадими – президент қабулхонасига келади. Тошкентдаги раҳбарни дарров ишдан олиб ташлайман. Уч марта олиб ташлайман, янги одамлар қўяман. Мана, кўряпсиз янги кадрлар қўймоқдамиз, икки йилдан кейин улар зўр ишлайди. Мен уларга ишонаман. 

Бу йил кўрасизлар, яна кўп вазирларни ишдан оламан. Кўпчилигини пенсияга жўнатиб юбораман, нега десангизлар, улар ҳам кўп ишлаган, дам олсин, бўлди, пенсия вақти келди ҳаммасини. Ҳаммамиз кетишимиз керак, пенсия бўлдими – бўлди. Бир хиллар бор садоқат билан ишлайди, ўзини қийнайди, янгиликка интилади, ташаббус беради. Садоқатли одамларни бошимга кўтараман, қуруқ савлат билан юрадиганлари менга керак эмас”, - деди Шавкат Мирзиёев 

Мавзуга оид