Жаҳон | 08:45 / 25.12.2017
251223
2 дақиқада ўқилади

Алишер Усмоновнинг Тошкентдаги уйи (фото ва видеорепортаж)

Фото: Novate.RU

Алишер Усмонов кўп йиллардан бери Россиядаги энг бадавлат инсон ҳисобланади. Унинг бойлиги турли манбаларга кўра, 18-20 млрд доллар атрофида баҳоланади. У Россиядаги кўплаб юқори технологияли компаниялар, жумладан “Евросеть” ва “Мегафон” акцияларига эгалик қилади. Таниқли тадбиркор қандай уйда истиқомат қилиши кўпчиликда қизиқиш уйғотса керак?

Яқинда интернетда Алишер Усмоновнинг Тошкентдаги ҳашаматли уйи тасвирланган видео ҳақиқий шов-шувга сабаб бўлди.

Алишер Усмоновнинг уйидаги ҳолл
Фото: Novate.RU

Жуда катта уй Европа услубида қурилган ҳамда миллий қадимий нақшлар билан безатилган, у асосан қадимий Бухоро биноларида қўлланган.

Ҳашаматли уйда 6 та ётоқхона ва меҳмонларни қабул қилишга мўлжалланган 10 та хона бор. Бутун уй қимматбаҳо мебель билан жиҳозланган, деворларда эса энг машҳур рассомларнинг суратлари осилган.

Уйдаги ётоқхона
Фото: Novate.RU

Уйдаги ҳар бир деталь – қимматбаҳо дивандан то кичкина декоратив қутичага қадар – бойликдан дарак бериб туради. Масалан, хоналардан бирининг шифти миллий услубда нақш билан безалган бўлиб, унда асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган россиялик миллиардер исм-фамилиясининг бош ҳарфларини кўриш мумкин.

Яна бир меҳмонхона
Фото: Novate.RU

Шунингдек уйда жуда катта сунъий ҳовуз, жакузи, массаж хонаси бор – дабдабали ҳаётдан дарак берувчи барча нарсалар.

Ҳовузга кириш қисми
Фото: Novate.RU

Алишер Усмоновнинг уйи ҳақида қуйидаги видео орқали янада батафсил маълумот олиш мумкин.

Мавзуга оид