Қирғизистонда Isuzu ва Ravon моделлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда
2018 йилдан бошлаб Қирғизистондаги 4та шаҳарда Ravon автомобиллари ва Isuzu автобуси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда GM Uzbekistan АЖ вакили Жаҳонгир Тиллаев хабар берган.
Маълум қилинишича, 5 миллион 180 минг АҚШ доллари қийматига тенг хорижий сармоя асосида ташкил этилиши назарда тутилган заводлар Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш ва Қора-Болта шаҳарларида ишга тушади.
«Биринчи босқичда 50та янги ишчи ўрни яратилиши белгиланган. Шунингдек, политехника олийгоҳлари талабалари ҳамда битирувчиларини ишга жалб этмоқчимиз», – деб таъкидлаган Тиллаев.
«Ўзавтосаноат» АЖ вакили Санжар Алимовнинг айтишича, Ўш шаҳрида Ravon моделларини йиғиб, ишлаб чиқаришга мўлжалланган шароитлар етарлича ҳозирланган. Бир донаси 38 мингдан 77 минг долларгача нархланиши билдирилган Isuzu автобуслари эса пойтахт шаҳарда ишлаб чиқарилади.
Мавзуга оид
15:26 / 10.07.2024
“Ўзавтосаноат” раҳбари президентга: Хитойликлар билан бюджет моделлар ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришдик
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
15:05 / 15.04.2024
«Ўзавтосаноат» давлат ташкилотлари ходимларига Onix сотиб олиш таклифи билан чиқди
22:19 / 10.04.2024