Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афсонавий дарвозабон Петербург терактида жабрланган қизга совға берди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Германия терма жамоаси собиқ дарвозабони Оливер Кан Санкт-Петербург шаҳри метросида юз берган теракт вақтида жабрланган қиз Эвелина Антоновани қўллаб-қувватлаб, унга ўз футболкасини ҳадя қилди. Бу ҳақда «Советский спорт» хабар бермоқда. Бу борадаги тегишли видеолавҳа эса Sputnik Deutschland ахборот агентлиги томонидан эълон қилинди.
Эвелина совғани «Зенит» стадионида қабул қилиб олган. Кан қизга «Бавария» футболкаси, дастхати қўйилган диск ва мактуб юборган, унда эса қўллаб-қувватлов сўзлари ёзилган.
«Оливер Кан! Оливер Кан мен ҳақимда билади! Мен, ростини айтсам, тасаввур ҳам қилмаган эдим. Бу жуда ёқимли!
Ҳар доим қўллаб-қувватлов сўзларига эга совғаларни қабул қилиш ёқимли, улар ижобий энергетика беради, ва бу кўп нарсага эришган ҳамда сенга ҳам шуни тилаётган одамлардан келса, айниқса жуда қувончли», - дея қизнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sputnik.
Мавзуга оид
15:08 / 24.03.2025
Россиянинг маданий пойтахти – Санкт-Петербург бўйлаб фотосаёҳат
11:10 / 18.03.2025
Гулистон ИИБ ТБ талаби билан Санкт-Петербургда ҳибсга олинган ўзбекистонлик аёлни Россия прокуратураси қўйиб юборди
13:14 / 05.03.2025
Санкт-Петербургдаги “кичик Самарқанд” ёхуд Бухоро амири қурдирган масжид ҳақида биласизми?
08:04 / 03.03.2025