Ўзбекистон | 13:34 / 26.12.2017
87213
1 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳрига кираверишдаги ЙҲХ пости олиб ташланди

Фото: KUN.UZ

Андижон-Наманган автомагистрали орқали Андижон шаҳрига киришдаги халқа йўл 36-ЙҲХга қарашли пост ҳайдовчилар учун жуда катта ноқулайлик туғдирар эди. Олтинкўл тумани Кўмакай қишлоғидаги маскан айниқса, эрталаб ва кечки пайтларда тирбандлик келтириб чиқарадиган мазкур пост айни пайтда очиб қўйилди.

Вилоят марказига Қирғизистон билан чегарадош Ўш, Жалолобод  вилоятлари ҳамда Андижоннинг Қўрғонтепа, Ҳўжаобод, Булоқбоши, Жалақудуқ ва Марҳамат туманларидан кириб келишдаги Боғишамол даҳасидаги 32- ЙҲХ пости эса ҳали фаолиятини давом эттирмоқда.

Мавзуга оид