Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нодирбек Абдусатторов нуфузли мукофот билан тақдирланди
21-23 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида Осиё Шахмат Федерацияси томонидан Осиё саммити ташкил этилди.
Мазкур Осиё саммитида Халқаро Шахмат Федерацияси расмий вакиллари, Осиё Шахмат Федерацияси раҳбарияти, Осиё ва Океания Шахмат Федерацияси президентлари, делегатлари ва вакиллари иштирок этдилар.
Саммит якунида 2016 йил якунлари юзасидан анъанавий «4th Annual Asian Chess Excellence Awards» мукофотининг совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Осиё Шахмат Федерацияси томонидан Ўзбекистон Шахмат Федерациясига “2016 йилда Осиёнинг энг яхши ёшлар жамоаси” мукофоти билан тақдирланди. Мукофот Ўзбекистон Шахмат Федерацияси вакили-Ўзбекистон Шахмат Федерацияси биринчи вице-президенти Ҳусан Худайқулович Турдиалиевга топширилди.
Шунингдек, дунёнинг энг ёш гроссмейстери, Жаҳон шахмат тарихида иккинчи энг ёш гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Осиё Шахмат Федерацияси томонидан “2016 йилнинг энг яхши ўсмир шахматчиси” мукофоти билан тақдирланди.
Мавзуга оид
17:50 / 21.05.2025
Магнус Карлсен дунё бўйича 143 минг шахматчи билан онлайн ўйин ўтказди
20:52 / 26.03.2025
Украиналик гроссмейстер ғирромлиги учун 3 йилга дисквалификация қилинди
11:56 / 28.02.2025
Шахмат бўйича 10-жаҳон чемпиони Борис Спасский вафот этди
00:38 / 11.02.2025