Мисрда 15 жангари қатл этилди

Фото: Reuters
Миср ҳукумати 2013 йилда Синайда амалга оширилган ҳужум учун қамалган 15 жангарини қатл этди. Ўшанда ҳокимият тепасига келган ҳарбийлар ярим оролда ҳукумат тепасидан четлатилган президентнинг қуролланган тарафдорларига қарши амалиёт ўтказишганди, деб хабар қилмоқда Би-би-си.
Қатл 2015 йилдан бери энг йиригига айланди ҳамда мамлакат тарихидаги энг қонли теракт – Синайдаги масжидга амалга оширилган ҳужумдан (300 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди – таҳ.) сўнг бир ой ўтиб ижрога келтирилди.
Ўшанда Миср президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисий ҳарбийларга ярим оролда радикал кайфиятдаги тузилмаларни йўқ қилиш учун уч ой муддат ҳамда “қўпол кучдан” фойдаланишга рухсат берди.
Мамлакат шимолидаги икки қамоқхонада сешанба куни қатл этилган шахслар 2013 йилдаги қотилликлар ва ҳарбий техникани портлатиш айби билан қамалганди. Ўша йили армия президент Муҳаммад Мурсийни ҳокимиятдан четлатди, унинг “Мусулмон биродарлар” ташкилотидан бўлган тарафдорлари эса қонундан ташқарида, деб маълум қилинди.
Мавзуга оид

14:53 / 31.03.2025
Миср Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кенгайтиради

18:08 / 27.03.2025
Мисрда ичида сайёҳлар бўлган батискаф чўкиб кетди. Олти киши ҳалок бўлди

01:57 / 20.03.2025
Мисрда 3600 йил аввал ҳукмронлик қилган сирли фиръавннинг қабри топилди

00:41 / 14.03.2025