Жаҳон | 08:50 / 29.12.2017
7483
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Украинанинг 2017 йилдаги энг асосий ютуқларини санаб ўтди  

Фото: Украина Президентининг маъмурияти

Украина президенти Пётр Порошенко ўз поёнига етаётган 2017 йилда мамлакат эришган энг асосий ютуқлар Европа Иттифоқи давлатлари билан визасиз тартиб киритилиши ва Ғарб томондан мамлакатнинг мустақиллик учун кураши қўллаб-қувватланишини айтди. Бу ҳақда Порошенко сайтида маълум қилинди.

“Визасиз тартиб Украина паспорти ҳурмат қилина бошлаганини англатади. 11 июндан биометрик паспортга эга ҳар бир украиналик навбатда турмасдан, виза йиғимларини тўламасдан, ҳеч кимга керакмас бир уюм қоғозларни имзоламасдан, Европа Иттифоқи бўйлаб эркин саёҳат қила олиши мумкин бўлди”, деб айтган Порошенко.

Порошенко ғарб давлатлари томондан қўллаб-қувватлов давом этаётганининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. “Европа Иттифоқи биз билан бирдам бўлиб, мураккаб қарорлигига қарамай, Россияга қарши санкцияларни узайтирди. Украина билан бирдамликнинг намойиш қилиниши биз учун устувор ҳисобланади, чунки адолат ва ҳақиқат биз билан”, деб ҳисобламоқда Порошенко.

Украина президенти бу ютуқлардан ташқари, марказсизлаштириш дастури, суд ислоҳотлари давом эттирилаётгани ва 300 км йўл қурилиб, таъмирланганига эътибор қаратди. 

Мавзуга оид