Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига ва Про-Лига ўйинлари вақти кечқурунга белгиланади
Ўзбекистоннинг профессионал футбол клублари ўртасидаги 2018 йил учун футбол бўйича мусобақалар регламенти тасдиқланди, деб хабар бермоқда ПФЛ сайти.
Ундан ЎФФ ҳамда ПФЛ байроғи остида ўтадиган мусобақалар тузилиши, формати, қатнашувчи клубларга қўйиладиган талаблар ўрин олган.
Мана шу талаблар ҳақида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директор Омон Ғофуров ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Суперлига жамоалари тўп сурадиган стадионларга қўйилган талаблар ҳам ўзгарди. Чиройли ва томошабоп футбол намойиш этиш учун биринчи навбатда шунга мос майдон бўлиши керак. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, Суперлигада иштирок этадиган клублар майдонининг чими борасида алоҳида талаблар қўйилди. Яъни чим халқаро талабларга жавоб берадиган, юқори сифатли бўлиши зарур.
Шунингдек, стадионда мухлислар учун барча қулайликлар яратилган бўлиши, журналистлар, юқори мартабали меҳмонлар учун алоҳида трибуналар ажратилиши шарт.
Бундан ташқари, стадионларда ёритиш ускуналари 1200 люкс бўлиши кераклиги регламентда кўрсатиб ўтилди. Кўпгина стадионларда шу пайтга қадар ёритиш тизими яхши ишламагани туфайли ўйинларни вақтли, кундуз куни ўтказишга мажбур бўлишаётганди. Бунинг натижасида стадионга мухлислар ташрифи камайиб кетгани ҳеч кимга сир эмас.
Бу борада ҳам биз вазиятни яхшилаб ўрганиб чиқдик. Футбол аввало мухлислар учун. Мухлисларсиз футбол зерикарли бўлади. Футбол ишқибозларини стадионларга қайтариш учун энг аввало ўйинлар вақтини улар учун қулай пайтга тайинлаш зарур эди. Шундан келиб чиққан ҳолда, янги мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувлари 18:00дан кейин бошланиши регламентга киритилди. ПРО-лигада ҳамда Ўзбекистон кубоги ўйинлари эса 17:00дан кейин старт олади» - деди Омон Ғофуров.
Мавзуга оид
14:08 / 14.04.2025
«Пахтакор» яна ютқазди, пешқадам яна ўзгарди
14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
17:43 / 30.11.2024
Суперлига. «Металлург» «Насаф»ни мағлуб этиб «Локомотив»ни Пролигага равона қилди, ОКМК ўз тарихида илк бор кумуш медалларни қўлга киритди
19:03 / 18.11.2024