Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда хорижликлар учун мини-турма очилади
Ҳиндистоннинг Гоа ғарбий штати маъмурияти Мапуса шаҳридаги эски қамоқхонани таъмирдан чиқаради ва уни хорижий давлатлардан бўлган ҳамда виза режимини бузган фуқароларни ҳибсда сақлаш учун қўллайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Бундай марказни барпо этишга сабаб шундан иборат бўлдики, кўплаб хорижликлар бу ерга келиб, маҳаллий курортларда Ҳиндистон визалари билан рухсат берилган муддатдан ҳам кўпроқ вақтга қолишади. Қонунбузарлар ҳужжатларни расмийлаштириш даврида марказда сақланади, кейин эса ватанларига чиқариб юборилади.
Шу билан бирга, ҳар бир қўлга олинган шахс ҳақида у келган давлат элчихонасига хабар қилинади, дея айтиб ўтди Гоа полицияси бош директори ўринбосари Рупиндер Кумар.
Марказ яқин вақт ичида очилиши ҳақидаги янгилик тезда бутун штат бўйлаб тарқалди, уни маҳаллий фуқаролар “бепул меҳмонхона”, деб аташмоқда. Уларнинг аксарияти фикрича, Гоада анчадан бери шундай марказга эҳтиёж бор эди.
Мавзуга оид
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
14:30 / 21.01.2023
Бомба борлиги айтилган самолёт Ўзбекистонга мажбуран қўнди
16:01 / 20.07.2021
Оқ уй Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга қарор қилди
19:05 / 06.07.2021