Жаҳон | 17:20 / 03.01.2018
23142
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Ернинг чорак қисми саҳрога айланиши мумкинлигидан огоҳлантиришди

Фото: Getty Images

Ер Цельсий бўйича яна бир даражага исийдиган бўлса, унинг чорак қисмидан кўпроғи "қуриши" мумкин, дея хабар беради Phys.org. портали. Халқаро олимлар гуруҳи, жумладан Шэньчжэн (Хитой)даги Жанубий фан ва технологиялар университети ҳамда Ист-Англия университети олимлари шундай хулосага келишди. 

Ер шари Цельсий бўйича 1 даражага исиб бўлди, дея огоҳлантиришмоқда тадқиқотчилар. Кейинги глобал исиш қуруқликнинг бир қисми чўлга айланиши билан таҳдид солмоқда. Бу қишлоқ хўжалиги ва биохилма-хилликка тузатиб бўлмас зиён етказади. Шунингдек ҳамма ерда қурғоқчилик ва ўрмон ёнғинлари бошланади. 

Янги тадқиқот ўртача ҳароратнинг Цельсий бўйича 2 даражага глобал ўзгарган тақдирда, Ер сатҳининг 20-30 фоизи саҳрога айланиши мумкинлигини кўрсатди. 

Бироқ глобал исишни Цельсий бўйича 1,5 даражада ушлаб туришнинг уддасидан чиқилса, Европанинг жанубий қисми, Африка жануби, Марказий Американинг бир қисми, Австралия қирғоқлари ва Жануби-Шарқий Осиё Ер "қуриши"ни четлаб ўтади, дея таъкидлашмоқда олимлар. 

 

Мавзуга оид