Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркда фавқулодда вазият тартиби киритилди
Нью-Йорк штати губернатори Эндрю Куомо ёмон об-ҳаво шароити туфайли штатда фавқулодда вазият тартиби киритилишини эълон қилди. Шунингдек, Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропорт ҳам ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлган.
“Мен ёмон об-ҳаво шароити туфайли Нью-Йорк, Уэстчестер ва Лонг-Айлендда фавқулодда вазият тартиби киритилишини эълон қиламан”, деб ёзган Куомо твиттерда.
“Кучли шамол ва кўриш даражаси пастлиги сабабли парвозлар вақтинчалик тўхтатилди”, деб маълум қилинган Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда.
Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати 9 градус совуқдан пасайиб кетади.
Мавзуга оид
21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди
23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди
21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
00:47 / 21.09.2023