Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳмуд Аҳмадийнажод Эронда «тартибсизликларга чорлаганлиги» учун ушланди
Эроннинг Шероз шаҳрига ташрифи давомида намойишларни қўллаб-қувватлаганлиги учун собиқ президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ҳибсга олинган, деб хабар беради «Ал-қудс-ул арабий» газетаси Теҳрондаги манбаларига таяниб. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Нашрнинг маълумотларига кўра, ҳукуматнинг бундай қарорга келиши сабаб Аҳмадийнажоднинг Бушаҳр шаҳридаги баёнотлари«тартибсизликларга чорлаш» ўлароқ баҳолангани бўлмоқда.
Пайшанба куни Бушаҳр шаҳри аҳолиси олдида чиқиш қилган Аҳмадийнажод мамлакатнинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний ҳамда ҳукуматни қаттиқ танқид остига олган ва уларни халқ муаммоларидан узоқлашиш, «ёмон бошқарув», «жамоатчилик бойликларига монополия»ни узлаштирганликда айблаган.
Нашр маълумотларига кўра, сиёсатчининг ҳибсга олиниши Ислом республикаси олий раҳбари Али Хоманаийнинг маъқуллови билан амалга оширилган.
Консерватор ҳисобланувчи Аҳмадийнажод президентлик лавозимини икки муддат кетма-кет — 2005 йилдан 2013 йилгача эгаллаган. 2009 йилда — унинг сайловдаги иккинчи ғалабасидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.
Эроннинг йирик шаҳарларида 28 декбардан буён оммавий норозлик акциялари бўлиб ўтмоқда. Намойишчилар ҳукуматдан мавжуд иқтисодий вазиятни ўнглашни талаб қилиб чиқишмоқда.
Теҳрондагиларнинг фикрича, намойишлар ички муаммолар сабабли вужудга келганини рад этмасдан, шунингдек, унга АҚШ, Буюк Британия ва Саудия Арабистони томонидан кўмак берилаётганини таъкидлашмоқда.
Намойишда 20 дан зиёд киши қурбон бўлган, юздан ортиқ киши ҳибсга олинган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025