GoPro дронлар бозорини тарк этмоқчи
Камералар ишлаб чиқарувчи GoPro компанияси камида 250 ходимини (бутун ходимларининг 20 фоизи) бўшатиши ва квадрокоптерлар бозоридан кетишини маълум қилган. Бу ҳақда компания сайтидаги хабарда айтилган.
2017 йилда компаниянинг квадрокоптери Karma бу турдаги қурилмалар бозорида қаттиқ рақобатга дуч келди. Бундан ташқари, Европа ва АҚШдаги қатъий меъерий база кейинги йилларда бозорнинг умумий ҳолатига салбий таъсир қилади.
Бу омиллар дронлар бозорини фойдасиз қилади. GoPro компанияси қолган Karma’ларни сотиб бўлгач, бу бозорни тарк этмоқчи. Бироқ компания дронлар эгаларига техник кўмак кўрсатишда давом этади.
GoPro, шунингдек, 2018 йилда бош директорга тўловларни 1 долларгача қисқартиради.
GoPro бош директори Ник Вудманнинг айтишича, у компанияни сотиш ёки бошқа компания билан ҳамкорлик тузиш вариантини ўйламоқда. Унинг фикрича, компания харажатларни қисқартиргандан кейин даромад ола бошлайди. GoPro бутун дунё бўйлаб минг ходимини қолдирмоқчи.
GoPro акциялари ишчилар бўшатилиши ва дронлар бозоридан кетиши ҳақидаги янгиликдан кейин 30 физга арзонлашган.
Компания суратга олиш учун мўлжалланган ўзининг илк ва охирги дрони Karma’ни 2016 йил кузда тақдим қилган. Дронлар сотувга чиққандан бир неча кун ўтиб электр узатишдаги муаммо сабабли қайтариб олинган.
2016 йил ноябрда GoPro оригинал кўнгилочар контент яратувчи бўлинмасини ёпган. Ўшанда компания ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб, 15 фоиз ичшисини бўшатиб юборишга қарор қилган.
Мавзуга оид
15:10 / 11.12.2018
GoPro АҚШ учун мўлжалланган камералар ишлаб чиқаришни Хитойдан кўчиради
07:30 / 17.12.2017
GoPro’да тасвирга олинган энг яхши кадрлар намойиш қилинди (видео)
18:29 / 15.12.2017
Балиқчи қуш томонидан “ўғирланган” камера 5 ойдан кейин топилди (видео)
16:15 / 02.12.2017