Жаҳон | 19:25 / 11.01.2018
16366
1 дақиқада ўқилади

Йигит кўп қаватли уй балконидан парашютда сакради (видео)

Интернетда Москва шаҳрининг Москва туманида ёш йигитнинг кўп қаватли аҳоли турар-жой уйи балконидан парашютда сакрагани тасвирланган видео пайдо бўлди. Шу билан бирга, парашют махсус ранец (халта)да бўлмаган.

Видеоёзувларда йигитнинг пастга қараб парашют арқонини тушираётгани ва шамол кучайишини кутаётганини кўриш мумкин. Шундан сўнг у балкондаги тўсиққа кўтарилди ҳамда ўзини пастга қараб ташлади, парвоз давомида эса бир неча марта «умбалоқ» ҳам ошган.

Пастга сакраш керакли баландликдан амалга оширилмаган бўлса ҳам, парашют ўз вақтида очилди ва экстремал ерга муваффақиятли қўнди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид