Президентнинг вилоятларга сафари режими ўзгарди
Шавкат Мирзиёев эндиликда қайси ҳудудга хизмат сафарига борадиган бўлса, биринчи куни жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қандай бораётгани билан танишади. Бу ҳақда давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилган.
«Барчангизнинг эътиборингизни муҳим бир масалага қаратмоқчиман. Бундан буён мен қайси ҳудудга хизмат сафарига борадиган бўлсам, биринчи куни жойлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар қандай бораётгани билан танишаман. Иккинчи куни эса, шу ҳудуддаги ҳарбий-маъмурий секторлардаги аҳволни ҳар томонлама ўрганиб чиқаман.
Йил давомида шундай тартибда иш олиб борамиз. Ҳокимлар, округ қўмондонлари ва бошқа тегишли мутасадди раҳбарлар буни албатта эътиборга олиши лозим», - деди президент.
Таъкидлаш жоизки, ҳарбий-маъмурий секторлар мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, армия ва халқнинг бирлигини таъминлаш учун яратилган. Уларнинг ёрдами билан мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда маҳаллий ҳокимиятларнинг роли янада фаол ва муҳимроқ бўлади.
Мавзуга оид
19:31 / 06.10.2024
Шавкат Мирзиёев Россияга боради
16:30 / 01.10.2024
Президентнинг педагоглар билан мулоқоти — устозлар яна қандай имкониятларга эга бўлади?
21:10 / 30.09.2024
Президент ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табриклади
16:53 / 30.09.2024