Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CES 2018: Sony смартфон ўлчамидек келадиган мобил проектор тақдим қилди
Япониянинг Sony компанияси CES 2018 кўргазмасида кўплаб антиқа қурилмалар ва гаджетлар намойиш қилишда давом этмоқда. Улар орасида айниқса проекторлар ажралиб турибди. Япониялик муҳандислар деворнинг бевосита ёнида туриб, унга тасвирни проекция қилувчи 30 минг долларлик 4К-проекторидан ташқари, миттигина проекторни ҳам тақдим қилишди. У ўлчами бўйича замонавий смартфондан бироз қаттароқ бўлса-да, деворга 3 метргача катталикдаги тасвирни тушира олади.

Ушбу Sony MP-CD1 проектори бор-йўғи 280 грамм келади ва 8х14х1,6 см ўлчамларга эга. Проекторнинг алюмин корпуси тагликка маҳкам ўрнатилади ва уни тасвир шипга тушадиган қилиб ҳам жойлаштириш мумкин.
Проекторга текис сиртга 3 метр диагоналлик тасвирни чиқариш учун бор-йўғи 3,5 метрлик масофа лозим. Бироқ тасвир сифати бироз пастроқ – 854 на 480 пикселни ташкил қилади. Проектор реал вақтда тасвир ёрқинлиги ва рангдорлигини яхшилай олади. Агар тасвир туширилаётган сирт қия бўлса, унда махсус алгоритм тасвир томонлари нисбатини у тўғри кўринадиган қилиб тўғрилайди. Проектор 105 ANSI-люмен ёрқинликда тўлиқ қувватланган ички ўрнатилган аккумулятордан 2 соат ишлай олади. Бонус сифатида, проекторни мобил қурилмаларни қувватловчи power bank сифатида қўллаш мумкин.

Проекторга видео ва суратлар HDMI порти орқали узатилади. Проекторга ҳаттоки PlayStation 4 каби ўйин приставкасини улаб, ҳосил бўлган улкан экранда ўйинлар ўйнаш мумкин. Шунингдек, проектордаги 3,5 мм.лик порт орқали унга ташқи карнай улаш мумкин. Проектор чироғи қизигандан кейин ишлайди, бунга эса 5 сония кифоя қилади. Қурилма баҳорда 400 доллар нарх билан сотувга чиқарилмоқчи.
Мавзуга оид
23:05 / 20.02.2025
PlayStation учун мўлжалланган ўйинлар нархи қимматлиги сабаб Sony судга берилди
21:24 / 08.01.2025
Sony ўзининг биринчи электромобилини тақдим этди. Нархлари ва хусусиятлари
22:24 / 10.09.2024
Sony компанияси PlayStation 5 Pro консолини тақдим қилди
23:38 / 10.10.2023