Фан-техника | 10:55 / 13.01.2018
8804
3 дақиқада ўқилади

Samsung ва Harman автомобиль томи учун ноёб QLED-дисплей тақдим этди 

Фото: Samsung

Афтидан, автомобиллардаги панорамали томлар ишқибозлари учун кейинги даража - томнинг панорамали экрани бўлади. Унинг моҳияти ўша-ўша, бироқ шиша ифлосланиши ёки кечки пайт юлдузли осмонни кўриш учун яхши бўлмаслиги борасида энди хавотир олмаса бўлади. CES кўргазмасида тақдим этилган Samsung ва Harman’дан экран йўловчилар боши узра барча нарсани жойлаштириш имконини беради.

Том Samsung Harman’ни 8 миллиард долларга сотиб олганидан кейин амалга оширилган қўшма ишларнинг натижаси бўлди. Компаниялар бир вақтнинг ўзида кўнгилочар нарсалар ва автомобилни бошқариш учун бутунбошли экотизим яратиши керак бўлган бир нечта мультимедияли гаджетларни намойиш этди. Уларнинг орасида - бутунлай рақамли йирик марказий консоль ва йўловчилар учун алоҳида дисплейлар, имо-ишоралар ҳамда овозни фарқлаб олиш тизимлари ҳам бор. Бундай «мультимедияли» автомобиллар ўрнатилган қурилмалар, олиб юрилувчи гаджетлар ва ақлли уйларнинг мантиқий давоми бўлади.

Samsung ва Harman муҳандислари ҳамда дизайнерлари ғоясига кўра, бутун тизим тўлиқ ишга туширилган вақтга келиб 5G стандартидан барча фойдаланиши мумкин, ҳайдовчисиз автомобиллар эса кўчаларни тўлдиради. Бу дунёда одамлар машинадан махсус шинамлик ва ҳиссиётларни кутадиган бўлади. Автомобилни қўл орқали бошқариш шарт бўлмайди, шунинг учун бўш вақтни сарфлаш янада самарали бўлади. Экранлар тизимлари, ғаройиб товушлар, ёритиш айнан шунга жавобгар бўлади. Томдаги экран эса бутун композицияни якунлаб, автомобилда керакли муҳитни яратади. Harman президентининг айтишича, концепция автомобиль ишлаб чиқарувчиларга муайян гаджетларга эътибор беришни тўхтатиб, йўловчи ва ҳайдовчилар ҳис-туйғуларига бор эътиборни қаратишига ёрдам бериши керак.

Асосий эътибор шунга берилмоқдаки, иккала компания ҳар бир автомобилни персоналлаштириш имконини тақдим этади, бунда уларнинг махсус тизими бўлади. Мусиқа, ёритиш, товушлар - ҳар бир нарса маълум бир одамга мослаштириб ўрнатилади. Harman бунга одамлар кўнгилочар технологияларда нимани афзал кўришига қараб ўз билимларини йўналтирмоқда, Samsung эса – техник тажрибасини. Якунда ҳар бир мижоз шундай автомобилни оладики, уни бошқариш айнан ўша одамга қулай бўлади. Тизим барча нарсани овоз, имо-ишоралар, тегинишлар билан назорат қилиш имконини беради. Анъанавий жойстиклар ҳам қолади. Буларнинг барига смартфон интеграция қилинади, у ҳам бошқарувнинг муҳим элементига айланади. Ягона муаммо - нарх. У маълум қилинмади, аммо Harman мультимедия тизимлари BMW, Volvo ва Mercedes’дан топ автомобиль воситаларига ўрнатилгани эътиборга олинса, авто томидаги экрандан барча ҳам фойдалана олмаслигини тушуниш мумкин.

Мавзуга оид