Жаҳон | 00:22 / 15.01.2018
7405
1 дақиқада ўқилади
Эронда нефть танкерида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди
Эронда Хитой яқинида фалокатга учраган нефть танкерида ҳалок бўлганлар хотирасига 15 январь мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Sanchi номли танкер 6 январда Хитой яқинида юк ташувчи кема билан тўқнашиб кетган. Тўқнашувдан кейин танкерга ўт кетган ва бунинг оқибатида у портлаган. Танкернинг 32 кишидан иборат бутун экипажи ҳалок бўлган. Экипажнинг 30 аъзоси эронликлар бўлган.
Воқеа тафсилотларини ўрганиш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳ вакили Муҳаммад Рўстаднинг маълум қилишича, танкер жамоаси портлаш ва заҳарли газлардан ҳалок бўлган.
Эрон ҳукумати ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
08:39 / 22.11.2024
АЭХА раҳбари Эрон ядро дастури бўйича ҳисобот тайёрлайди
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024