Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳмуд Аббос АҚШ ва Исроилнинг талабини рад этди
Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос АҚШ ва Исроилнинг Исроил қамоқхоналарида жазо муддатини ўтаётган ҳамюртлари ва исроилликларга ҳужум пайтида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тўловлар амалга ошириш бўйича талабига рад жавобини берди.
Исроил ва АҚШ бундай харажатларни террорни рағбатлантириш сифатида кўрмоқда ҳамда унинг ҳажмини йилига 360 миллион долларга ёки Фаластин миллий маъмурияти бюджетининг 7 фоизига баҳоламоқда.
"Биз АҚШнинг маҳкумлар ва жафокашлар оила аъзоларига пул тўловларини амалга оширишни тўхтатиш бўйича талабини рад этамиз", - дея маълум қилган Аббос Фаластинни озод қилиш Ташкилоти Марказий кенгашининг фавқулодда йиғилишида нутқ сўзлаб.
АҚШ рад жавоби бериладиган бўлса, фаластинликларга ёрдамни қисқартириш, Исроил эса – Фаластин миллий маъмурияти номидан йиғилувчи ва унинг бюджетига ўтказилувчи солиқлар ҳамда божлар бир қисмини олиб қўйиш билан таҳдид қилмоқда.
Шунингдек, Маҳмуд Аббос Исроил билан келишувни қайта кўриб чиқишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Исроил уни бажараётгани йўқ.
У Исроилни ўзининг сиёсати билан Осло келишувига якун ясашда айблади. Келишувга кўра, Фаластиннинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолият олиб боради ва Яқин Шарқдаги вазиятга ечим топиш бўйича режалар ишлаб чиқилади.
"Биз Марказий кенгашни Исроил ҳукумати билан имзоланган келишувни қайта кўриб чиқишга чақирамиз, сабаби Исроил уни бажараётгани йўқ", - деди Аббос.
Аббос Фаластин миллий маъмурияти тарқатиб юборилишига оид тўғридан-тўғри баёнот бермаган, бироқ у “жойлардаги реал ваколатларсиз” фаолият кўрсатишига рози бўлмаслигини билдирди.
"Айнан Исроил Ослодаги келишувни Ғарбий қирғоқ ва ал-Қудсдаги турар-жойлари билан якунлаб берди", - деган Аббос.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025