Жамият | 08:19 / 16.01.2018
17756
1 дақиқада ўқилади

Америкалик жуфтлик 13 фарзандини занжирбанд ҳолда ушлаб турган

Фото: Brian Carpani / Wichita PD

Калифорнияда яшовчи америкалик жуфтлик 13 фарзандини занжирбанд ҳолда ушлаб тургани аниқланди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилди. 

Полицияда маълум қилинишича, 14 январда болалардан бири қочишга муваффақ бўлган ва шундан кейин полиция билан боғланиб, ота-онаси унинг ака-сингилларини занжирбанд ҳолда ушлаб турганини маълум қилган. Полициячилар жуфтликнинг уйига келганда карахт ҳолга солувчи вазиятнинг гувоҳи бўлишган: бир неча бола қоронғи ва бадбўй хонада занжирбанд ҳолда бўлганлар. Жуфтлик нима учун фарзандларини бундай хўрлаганининг сабабини тушунтириб бера олмаган.

Полицияда маълум қилинишича, болаларнинг ёшлари 2 ёшдан 29 ёшгача. Уларнинг барчаси полиция бўлимига етказилиб, сўроқ қилинганлар. Жуфтлик ҳибсга олинган, улар қийноққа солишда ва болалар билан шафқатсиз муносабатда бўлишда айбланмоқдалар. 

Ҳозирда жабрланувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун шифохоналарга жўнатилганлар.

Мавзуга оид