Спорт | 12:04 / 17.01.2018
9302
1 дақиқада ўқилади

Денис Истомин Australian Open турниридаги иккинчи учрашувини ўтказди

Фото: Australian Open

Мельбурн шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи Australian Open мусобақасининг иккинчи давра баҳслари старт олди. Унда иштирок этаётган Денис Истомин навбатдаги учрашувини ўтказди.

АТР рейтингида 60-ўринда бораётган Дениснинг бу сафарги рақиби турнирнинг кашфиёти бўлиши кутилаётган, биринчи даврада сенсацион ғалабага эришган, АТР рейтингида 49-ўринда қайд этилган британиялик Кайл Эдмунд бўлди. 

1 соат-у 29 дақиқа давом этган учрашувда Буюк Британия вакили 3 сетда осонлик билан ғалаба қозонди: 6:2, 6:2, 6:4. Энди британиялик 23 ёшли теннисчи 4-раундда АТР рейтингида 61 ўринда қайд этилган грузиялик Николоз Басилашвилига қарши кортга чиқадиган бўлди. 

Денис Истомин энди курашни жуфтлик баҳсларида давом эттиради. У қозоғистонлик шериги Михаил Кукушкин билан биргаликда жуфтлик мусобақасининг биринчи раундида австралиялик Сэм Грот ва Ллейтон Ҳюитт жуфтлигига қарши кортга чиқади. Учрашув эртага бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Мавзуга оид