Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автобус эшиклари берк бўлгани рад этилди. Ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилган
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида «Самара—Чимкент» йўлининг 1068-километрида автобус ёниб кетиши қисқа туташув туфайли рўй берган. Бу ҳақда Ақтўбе вилоят ФВД вакили Виталий Синев маълумот берган.
Ушбу фожиа оқибатида автобус салонида бўлган 57 кишидан 52 нафари ҳалок бўлди. Уларнинг барчаси кўп эҳтимол билан Ўзбекистон фуқаролари эди. Ҳодисадан омон қолган 5 кишининг 2 нафари қозоғистонлик ҳайдовчилардир.
Автобус эшиклари ёпилиб қолгани учун ичкаридаги йўловчилар чиқиб кета олмагани ҳақида аввалроқ берилган тахминлар тасдиқланмади.
«Экспертиза якуний натижалари олингунча ва фожианинг барча жиҳатлари аниқ бўлгунича, ОАВ вакилларидан тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз»,— дейилган вилоят маъмурияти баёнотида.
Қозоғистон полицияси маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.
«Табиийки, жиноят иши қўзғатилган. Ҳамма шу ерда — прокуратура, ички ишлар департаменти, фавқулодда вазиятлар бўйича департамент, тиббиёт вакиллари ҳамда область губернатори ўринбосари раислигидаги комиссия — иш ўрганилмоқда.
Факт мамлакат ЖКнинг 345-моддаси 4-банди бўйича қайд этилди», дея таъкидлаган манба.
Мазкур модда йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт эксплуатацияси қоидаларининг бузилиши оқибатида эҳтиётсизликдан одам ўлишини назарда тутади. Бу моддага кўра жавобгар беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
«Биз 52 тобут ва транспорт тайёрлаб қўйдик. Қариндошлар, кўп эҳтимол билан, таниш жараёнига келмайди. Ёриш ишлари Ақтўбеда ўтказилади, сўнг жасадлар самолёт билан Ўзбекистонга юборилади ва таниш жараёни ўша ерда ўтказилади», дея Ақтўбе вилояти маъмурияти вакилининг сўзларини келтирган Tengrinews.kz.
Бундан аввалроқ ёниб кетган автобуснинг эгасида йўловчи ташиш учун лицензия бўлмагани ҳақида маълум бўлганди. Қозоғистон инвестициялар ва мамлакатни ривожлантириш вазирлиги маълумотига кўра, автобус мажбурий техник кўрикдан 2015 йилнинг 17 августида ўтган ва унинг муддати 2016 йилнинг 17 февралида тугаган.
Мавзуга оид
09:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида мунтазам рейслар ташкил этилади
11:59 / 13.03.2023
Қозоғистонда бузилган автобусдан 63 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди
20:30 / 09.04.2021
Сергеев супергол йўллаган ўйинда 8та гол киритилиб, «Ақтўбе» камбэк кўрсатди
13:10 / 19.01.2021