Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайнотасининг долларларини ўғирлаган келин ушланди
Бухоро туман ИИБга, Янги турмуш МФЙ, Қоражери қишлоғида яшовчи, 1952 йилда туғилган, нафақадаги Қ.И. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг яшаш хонадонида бўлган темир сандиғи ичидан 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлигини билдирган, деб хабар бермоқда Бухоро вилояти ИИБ.
Ички ишлар органлари тезкор ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан ушбу жиноят фош этилди. Аниқланишича, жабрланувчи Қ.И.нинг келини, 1977 йилда туғилган М.С. қайнотасининг уйда йўқлигидан фойдаланиб, унинг яшаш хонадонига кириб, у ерда очиқ ҳолда турган темир сандиқ ичидан 600 АҚШ долларини яширин равишда қўлга киритган.
Ҳозирги кунда ўз хонадонида ўғирлик қилган келинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025