Спорт | 22:10 / 18.01.2018
21930
1 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов ўз келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов келажакда Ўзбекистон чемпионатига қайтиш нияти борлигини айтди.

«Россия чемпионатига қайтмайман. Шанхайдан сўнг, ватанимда тўп сурмоқчиман. Жамоадошим Ҳалк ҳам Россияга қайтмайдигандек туюляпти» - деди Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов Россияда «Анжи» ва «Краснодар», Ҳалк эса «Зенит» клубида ўйнаган.

Мавзуга оид