Жаҳон | 17:50 / 19.01.2018
14090
2 дақиқада ўқилади

Косметика воситаси рекламаси илк бор ҳижобли аёлга ишониб топширилди

Фото: Twitter/Amenaofficial

Британиялик бьюти-блогер Амина Хон сочлар парвариши учун косметика линиясини реклама қилишга таклиф қилинган биринчи ҳижобли аёл бўлди. Fashionista шу ҳақида хабар берди.

Хоннинг YouTube'да 320 000 обуначиси, Instagram'да эса 570 000 фолловери бор. У ўзининг Ardere Cosmetics косметика брендини йўлга қўйган. Тез орада у L'Oréal Paris сочларни парвариш қилишга мўлжалланган линиянинг Буюк Британиядаги "юзи"га айланади. 

Амина Хоннинг вазифасига The Pink One'нинг сочлар жилоси учун  маҳсулотлар серияси рекламаси киради. "Сочларим мен учун аёллик жозибаси тимсолидир. Менга уларни парвариш қилиш ёқади, улардан хушбўй ҳид таралиб туришини яхши кўраман. Бошим рўмол билан ёпилган бўлса-да, сочларимнинг илдизи ёғланганда ўзимни жуда ёмон ҳис қиламан", - дейди у L'Oréal Paris компаниясига тақдим этилган имконият учун миннатдорчилик билдирар экан.

Мавзуга оид