Жаҳон | 09:40 / 19.01.2018
16421
1 дақиқада ўқилади

Видео: дрон чўкаётган икки ўсмирни қутқарди

Дрон очиқ денгизга чиқиб қолган австралиялик икки ўсмирни қутқаришда ёрдам берди. Бу ҳақда Surf Life Saving ташкилоти сайтида хабар қилинган. Тегишли видео YouTube’да жойлаштирилди.

Хабар қилинишича, қутқарувчилар акулалар томонидан ҳужумлар сонини камайтириш бўйича давлат дастури доирасида тажрибалар ўтказишга тайёрланишаётган бўлган. Уларга очиқ океанга чиқиб қолган икки сёрфингчини қутқариб олиш лозимлиги ҳақида хабар келиб тушди. Қутқарувчилар дронга махсус мосламасини маҳкамлаб, учар қурилмани воқеа жойига юборишган.

Жараён дронда ўрнатилган камерага олинди. Кадрлардан кўриш мумкинки, учувчисиз учар қурилма чўкаётганларга махсус солни туширган ва ўсмирлар унинг ёрдамида қирғоққа чиқиб олишган.

Ташкилот хабарига кўра, бу чўкаётган одамларни дрондан фойдаланган ҳолда қутқариш бўйича биринчи ҳолатга айланди.

Мавзуга оид