Жаҳон | 07:41 / 20.01.2018
5167
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Atlas V ракетаси ҳарбий сунъий йўлдош билан фазога учирилди

Фото: Space.com

19 январда Канаверал бурнидаги (Флорида штати) космодромдан ҳарбий мақсадларга мўлжалланган GEO-4 сунъий йўлдошига эга Atlas V ракета-ташувчиси фазога учирилди. 

GEO-4 жанговар ракеталар қўллангани ҳақида тезкорлик билан огоҳлантириш учун мўлжалланган. Ракета дастлаб 18 январда учирилиши керак эди, бироқ парвоз техник носозлик сабабли қолдирилганди. Парвоз United Launch Alliance (ULA) компанияси томондан амалга оширилди. 

Сунъий йўлдошнинг оғирлиги 4,5 тоннани, хизмат мудддати 12 йилни ташкил қилади. Ушбу қурилма АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари томондан яратилаётган коинотда жойлашган инфрақизил тизимнинг бир қисмига айланиши керак. Тизим вазифалари ракета парвозларини кузатиш ва Ерга улар ҳақидаги маълумотларни узатиш билан чекланган. Тизимга ҳозирда 10тага яқин, жумладан GEO-1, GEO-2, GEO-3 сунъий йўлдошлари  киради. GEO сунъий йўлдошлари инфрақизил сенсорлар билан жиҳозланган бўлиб, Ердаги муайян объектлар ортидан кузатув олиб боради. 

Мавзуга оид