Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда очилмасдан қолиб кетган «Реал» академияси энди очилиши мумкин
Ўзбекистонда Мадриднинг «Реал» клуби академияси очилиши мумкин. Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Мадриднинг «Реал» клуби академияси директори Хулио Ронко ва Испания футбол федерацияси раҳбарияти билан учрашув чоғида ушбу масалани муҳокама қилишади, деб ёзмоқда ЎФФ расмий сайти.
Манбага кўра, ЎФФ президенти Испания футболи раҳбарларининг таклифига биноан расмий сафар билан Испанияга жўнаб кетди. Сафардан кўзланган асосий мақсад айнан «Реал Мадрид» академияси филиалини Тошкентда очиш, шунингдек, Испания футбол федерацияси раҳбарияти билан мураббийлар тайёрлаш ва болалар футболини ривожлантириш борасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат. Бундан ташқари сафар давомида Испаниядаги бир қатор таниқли футбол мутахассислари билан учрашиб, фикр алмашиш белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил муқаддам Ўзбекистонга ташриф буюрган «Реал» клуби вакиллари Тошкентда Мадрид клубининг академиясини очиш борасида шартнома имзоланганини таъкидлаб ўтганди. Ўшанда махсус матбуот анжумани ташкил этилган ва академияни очиш бўйича ишлар бошлангани борасида маълумотлар берилганди. Аммо кейинроқ номаълум сабабларга кўра, бу ғоя чала қолиб кетган ва бу борада маълумотлар бутунлай йўқолиб кетганди.
Бундан ташқари, Умид Аҳмаджонов «Реал» Мадрид клуби раҳбарияти томонидан 21 январь куни Ла-лиганинг 20-туридан ўрин олган «Реал» - «Депортиво» учрашувини бевосита «Сантьяго Бернабэу» стадионидаги президент ложасидан томоша қилишга таклиф этилган.
23 январь куни эса Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:59 / 09.11.2020
Умид Аҳмаджонов БАА футбол ассоциациясига ташриф буюрди
20:22 / 13.06.2019
«Қилганларимиз ва қила олмаганларимиз учун мухлислар биздан рози бўлишсин». ЎФАдан кетган Умид Аҳмаджонов билан интервью
15:20 / 13.06.2019
Tribuna.uz: Умид Аҳмаджоновнинг ўрнини Равшан Эрматов эгаллаши кутилмоқда
13:58 / 13.06.2019