Жаҳон | 08:30 / 22.01.2018
17192
2 дақиқада ўқилади

Эроннинг энг йирик замонавий ҳарбий кемаси иккига бўлиниб кетди – ОАВ

Фото: Livejornal

Эроннинг энг йирик ҳарбий кемаларидан бири – замонавий Damavand фрегати денгизда фалокатга учраши оқибатида иккига бўлинди. Бироқ Эрон расмийлари кема кичик талофатлар олганини таъкидлашмоқда, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги. 

10 январда Damavand ёмон об-ҳаво шароити туфайли Каспий денгизида, Бандар-Анзали портида тўлқинқайтаргичга (тўлқиндан сақлаш учун ғов) урилган. Ўшанда тўлқинлар баландлиги 4 метргача етган.

Воқеа оқибатида кемадаги 6 киши борт ортига тушиб кетган. Кейинроқ 3 денгизчи ҳалок бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлган. 

17 январда Эрон интернет ресурсларида фалокатга учраган фрегат сурати тарқалди. Суратга кўра, кема ўтган давр ичида нафақат тошлар устидан тортиб олинган, балки қисман денгизга чўккан. Бундан ташқари, унинг орқа қисми “дарз кетганини” кўриш мумкин.   

Фрегат 100 метр узунликка эга бўлиб, сув сиғимдорлиги 1300 тоннани ташкил қилади. Эрон ҳарбий-денгиз кучлари сафига 3 йил аввал киритилган.

Мавзуга оид